Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Аҳли аҳд ҳам ўз аҳдида (турган бўлса)», дегани қайдланиб келяпти. Бунинг маъноси, аҳли аҳд кофир аҳли ҳарб кофир учун ўлдирилмайди, деганидир. «Кофир» сўзи биринчи қисмида келгани билан кифояланиб, иккинчи қисмида олиб ташланяпти. Кофир кофир учун ўлдирилмайди, дегани аҳли аҳд кофир аҳли ҳарб кофир учун ўлдирилмайди, деганидир. Биринчи кофирнинг аҳли аҳд, деб сифатланиши, иккинчи кофирнинг аҳли ҳарб бўлишини тақозо қилади. Шу тақозо билан иккинчи кофир аҳли ҳарбликка муқайяд бўлиб келади. Шунга кўра, биринчи қисмдаги мутлақ кофир иккинчи қисмдаги муқойяд кофирга ҳамл қилинади. Шу билан ҳадиснинг маъноси, мусулмон ҳам, аҳли аҳд ҳам аҳли ҳарб кофир учун ўлдирилмайди, дегани бўлади. Шунга биноан бу икки ҳадис мусулмоннинг зиммий учун ўлдирилмаслигига далил бўлолмайди. Омонлик олган кофирга ҳам зиммийга қилинган муомала қилинади. Унинг ҳам қони ҳаром. Мусулмон унинг учун ҳам ўлдирилади. Чунки Абдуллоҳ ибн Амрнинг ҳадисида ҳам, Байламонийнинг ҳадисида ҳам аҳли аҳд хусусида гапирилган. Омонлик олган кофир ҳам аҳли аҳддир. «Аҳли аҳд» сўзи зиммийга қандай қўлланса, омонлик олганга ҳам шундай қўлланилади. Хоҳ унинг ўзи ёлғиз омонлик олган бўлсин, хоҳ давлати билан бирга умумий омонлик олган бўлсин, фарқ қилмайди. Модомики улар бизнинг диёримизда экан, уларга худди зиммийдек муомала қилинади. Чунки у омонлик олиши билан жонини ҳам, молини ҳам, обрўсини ҳам сақлаб қолган бўлади. Мусулмонларга уни ўлдириш беихтилоф ҳаромдир. Оллоҳ Таоло айтади:

 

}وَإِنْ أَحَدٌ مِنَ الْمُشْرِكِينَ اسْتَجَارَكَ فَأَجِرْهُ حَتَّى يَسْمَعَ كَلاَمَ اللَّهِ ثُمَّ أَبْلِغْهُ مَأْمَنَهُ {

„(Эй Муҳаммад), агар мушриклардан биронтаси сиздан ҳимоя сўраса, бас, уни ҳимоя қилинг, токи у Оллоҳнинг каломини эшитсин. Сўнг уни ўзи учун тинч бўлган жойга етказиб қўйинг“. [9:6]


Агар уни мусулмон ўлдирса, худди зиммийни ўлдирганидек, унинг ўзи ҳам ўлдирилади. Уни бехосдан ўлдириш ҳукми, мусулмонни бехосдан ўлдириш ҳукми, каби экани фикримизни янада қувватлайди. Чунки Оллоҳ Таоло айтади:


}وَإِنْ كَانَ مِنْ قَوْمٍ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَهُمْ مِيثَاقٌ فَدِيَةٌ مُسَلَّمَةٌ إِلَى أَهْلِهِ وَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُؤْمِنَةٍ {

 

107-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222